Таэквондочиларимиз Кореяда учта халқаро турнирда иштирок этадилар
Ўзбекистон терма жамоаси июл ойида халқаро мусобақалар ва ўқув-йиғинларда қатнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил июл ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган бир нечта халқаро мусобақаларда иштирок этади.
Павел Хан бошчилигидаги жамоа Кореяда учта халқаро турнир ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларида қатнашади.
“Жаҳон жамоавий кубоги” мусобақаси учун таркиб:
Эркаклар:
• Исломбек Ражабов (68 кг)
• Шуҳрат Салаев (87 кг)
Аёллар:
• Мадина Мирабзалова (57 кг)
• Диёра Азизова (62 кг)
Тренерлар: Дмитрий Ким ва Зайнобиддин Назаралиев
Мусобақа санаси: 7–10 июл, Чунчхон шаҳри
Уқув-йиғинлар: 10–14 июл орасида ўтказилади.
Бакрадзе Иман
Редактор