locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. РСТИАМда хорижлик профессор иштирокида семинар ўтказилмоқда

Режага мувофиқ, эртага РСТИАМда яқинда фаолият бошлаган янги бўлимда жарроҳлик амалиётлари бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. РСТИАМда хорижлик профессор иштирокида семинар ўтказилмоқда
photo: taekvando Uzbekistan

Терма жамоаларимизнинг тиббий таъминотини янада такомиллаштириш мақсадида MOQ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ) қатор янги илмий-амалий лойиҳаларни татбиқ этмоқда. Жумладан, айни кунларда марказда Россия Федерациясидан таклиф этилган тажрибали нейрохирург-вертебролог, профессор Андрей Басков иштирокида янги дастур асосида ишлар олиб борилмоқда.

Мутахассиснинг икки кунлик ташрифи давомида маҳаллий шифокорлар билан амалий тажриба алмашиш, шунингдек, айрим ҳолатларда кичик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган. Бугун бир қатор спортчилар ўзларини bezovta қилаётган турли соҳалардаги жароҳатлар бўйича қимматли маслаҳат ва тавсияларни олдилар.

Шунингдек, марказ ҳамда спорт федерациялари фаолиятида иш олиб бораётган шифокорлар учун семинар ташкил этилди. Унда спортчилар соғлиғини тиклаш, жароҳатларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Режага мувофиқ, эртага РСТИАМда яқинда фаолият бошлаган янги бўлимда жарроҳлик амалиётлари бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг