Таэквондо. Олимпия шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинига старт берилди
Мазкур қўшма ўқув-машғулот йиғини 12 кун давом этиши белгиланган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Пойтахтимизда жойлашган Олимпия шаҳарчаси ҳудудидаги яккаккураш мажмуаси шу кунларда таэквондо WT бўйича ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда.
Машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятлари терма жамоалари иштирок этмоқда. Йиғиннинг дастлабки кунларида Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин ҳамда Ўзбекистон давлат спорт академияси Яккаккураш ва сув спорт турлари кафедраси доценти Нуритдинов Аброр ёш спортчиларга маҳорат дарсларини ўтиб берди.
Мазкур қўшма ўқув-машғулот йиғини 12 кун давом этиши белгиланган.
Иброҳим Жалолов
Редактор