locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо. Кадетлар ўртасидаги ЖЧ. Мусобақанинг учинчи куни учун тақвимимиз маълум

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Таэквондо. Кадетлар ўртасидаги ЖЧ. Мусобақанинг учинчи куни учун тақвимимиз маълум
PHOTO: Telegram

12-май куни Фужайра шаҳридаги "Zayed Complex" мажмуасида (БАА) таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан ўрин олган жанглар ташкил этилади. Эртанги кун давомида йигитлар 45 кг, +65 кг, қизлар эса 47 ва 51 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади, шунингдек терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этишади.

Жуфтликлар қуйидагича:

Йигитлар:

45 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Максим Ким - Ачим Ресимо (Филиппин)/Маркус Лам (Канада) баҳси ғолибига қарши;
+65 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Дашук Ратмир - Амин Муҳаммедзаде (Эрон).

Қизлар:

47 кг вазнда 1/32 финал босқичи: Нозима Тангирова - Хор Хлойе Спенсер (Австралия);
51 кг вазнда 1/32 финал босқичи: Маҳбуба Мўминова - Риад Талине Велли (Фаластин).

Беллашувлар Тошкент вақти билан 10:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг