Сузиш. Усмонов Элдорбек Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Сузиш бўйича Марказий Осиё 1-Очиқ чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй услубида сузишда 23.32 натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Ўзбекистон рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, бу масофа бўйича аввалги миллий рекорд ҳам Усмоновга тегишли бўлиб, у Ўзбекистон чемпионатида ўрнатилган эди – 23,41.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор