locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сузиш бўйича Янги Ўзбекистон талабалар олимпияси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Олимпия шаҳарчасидаги Сув спорти саройида Янги Ўзбекистон талабалар олимпияси доирасидаги сузиш мусобақалари якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сузиш бўйича Янги Ўзбекистон талабалар олимпияси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди
photo: sport vazirligi

Олимпия шаҳарчасидаги Сув спорти саройида Янги Ўзбекистон талабалар олимпияси доирасидаги сузиш мусобақалари якунланди.

Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари медаллар учун кураш олиб бориб, бир неча кун давомида спорт тайёргарлиги даражасини намоён этдилар.

Мусобақа якунида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, "Uzbekistan Aquatics" федерацияси ҳамда мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Бундай мусобақаларнинг ўтказилиши ёшлар ўртасида сузишни оммалаштириш ва талабалар спортни ривожлантиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг