locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сув спорти. Ўзбекистонда Жаҳон сув спорти минтақавий маркази очилди

Ташриф давомида Жаҳон сув спорти минтақавий марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сув спорти. Ўзбекистонда Жаҳон сув спорти минтақавий маркази очилди
photo: suv sporti

Ўзбекистонда Жаҳон сув спорти минтақавий маркази очилди

Бугун Жаҳон сув спорти ижроия қўмитаси аъзолари Олимпия шаҳарчасига расмий ташриф буюришди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда Жаҳон сув спорти минтақавий марказининг очилиши эди.

Тадбирда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директори, Жаҳон сув спорти ижроия қўмитаси бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, шунингдек, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзбекистон сув спорти федерацияси раҳбарлари иштирок этишди.

Ташриф давомида Жаҳон сув спорти минтақавий марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У сув спортларини ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва минтақада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун асосий платформалардан бирига айланади.

Ташриф доирасида Ижроия қўмитаси аъзолари жорий йилнинг октябрь ойида сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтиши режалаштирилган Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти саройи инфратузилмасини ҳам кўздан кечиришди. Жаҳон сув спорти вакиллари халқаро мусобақаларни ўтказиш учун яратилган шароитларни юқори баҳолашди.

Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг