locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сув спорти. Ўзбекистон U18 ва U23 ёш тоифасидаги терма жамоалари навбатдаги нуфузли халқаро мусобақа – Осиё чемпионатида иштирок этишади

4–7-июн кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказиладиган Қитъа биринчилигида Осиёнинг 17 давлатидан 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сув спорти. Ўзбекистон U18 ва U23 ёш тоифасидаги терма жамоалари навбатдаги нуфузли халқаро мусобақа – Осиё чемпионатида иштирок этишади
photo: suv sporti

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон U18 ва U23 ёш тоифасидаги миллий терма жамоалари навбатдаги нуфузли халқаро мусобақа – Осиё чемпионатида иштирок этишади.

4–7-июн кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказиладиган Қитъа биринчилигида Осиёнинг 17 давлатидан 350 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Мусобақа давомида U18 ёш тоифасида 22 та, U23 ёш тоифасида 25 та ҳамда параканоэ йўналишида 20 та медаллар жамланмаси ўз эгаларини топади.

Қувонарлиси, ушбу чемпионатда юртимиз шарафини 50 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя қилади.

Спортчиларимизга омад, куч-ғайрат ва ёрқин ғалабаларни тилаб қоламиз!
Терма жамоамизнинг ҳар бир вакили учун мухлислик қиламиз ва улардан юқори натижалар кутамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг