locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурхондарёдаги спорт инфратузилмалари ҳолати ўрганиб чиқилмоқда

Яқинда реконструкция қилинган сузиш ҳавзасининг ҳолати билан танишилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сурхондарёдаги спорт инфратузилмалари ҳолати ўрганилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Ҳудудларда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда спорт объектларида спортчи ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида вазир ўринбосари Мурад Исмаилов Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Дастлаб, вазир ўринбосари Термиз шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби, якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолияти билан танишиб, мавжуд шароитлар ва ўқув-машғулот жараёнини кўздан кечирди.

Шундан сўнг, Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги спорт объектлари, жумладан, яқинда реконструкция қилинган сузиш ҳавзасининг ҳолати билан танишилди.

Шунингдек, хизмат сафари давомида Термиз шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинаётган сузиш ҳавзаси бассейнидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни ҳам кўриб чиқилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг