locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сурхондарё вилояти Спорт бошқармасига тайинлов амалга оширилди

Махмудов Равшанбек Худойбердиевич Сурхондарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz

Бугун Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудовнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафари давомида вилоят ҳокимлиги ҳамда Спорт бошқармаси масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ Махмудов Равшанбек Худойбердиевич Сурхондарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Равшанбек Махмудов 1979-йилда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида туғилган. 2002-йилда Термиз давлат университетини, 2021-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт, Кураш спорти.

Тайинловга қадар Термиз шаҳар Спорт мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Йиғилиш иштирокчилари Равшанбек Худойбердиевични ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклаб, вилоят спортчилари юқори натижаларга эришишида ўзининг билим ва тажрибасини амалиётда қўллашга ишонч билдиришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг