Сурхондарё Дзюдо клубида япониялик мутахассис мастер-класс ўтказди
Бугун Сурхондарё вилояти Дзюдо клубида ёш спортчилар учун катта имконият яратилди. Япониядан ташриф буюрган тажрибали дзюдо мутахассиси клубимизда амалий семинар ва мастер-класс машғулотларини ўтказди.
Устоз дзюдо техникасининг нозик жиҳатлари —
• тўғри ушлаш
• мувозанатни бузиш
• тезкор ҳужум ва ҳимоя усуллари
каби элементларни батафсил тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.
Ёш дзюдочилар:
• япон устозининг шахсий тажрибаси 🇯🇵
• халқаро арендаги ютуқлари
• самарали тайёргарлик методлари
билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Мастер-класс ёш спортчилар учун катта тажриба бўлиб, уларнинг техника маҳоратларини янада оширишга хизмат қилди.
Ушбу ташриф Сурхондарё дзюдо клуби ва япон мутахассислари ўртасида келгусидаги халқаро спорт ҳамкорлиги учун муҳим қадамлардан бири бўлди.