locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига–2026 мавсумидан аввал «Динамо» жамоаси учун махсус семинар ўтказилди

2026-йилги мавсуми олдидан бундай тушунтириш ишлари барча жамоалар учун ташкил қилинади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига–2026 мавсумидан аввал «Динамо» жамоаси учун махсус семинар ўтказилди
Фото: UzFHM

2026-йилги Суперлига мавсуми олдидан “Динамо” футбол клуби учун махсус семинар ташкил этилди. Тадбир янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, ўйин жараёнидаги янгиланган талабларга мослашиш ҳамда ҳакамлик қарорларидаги ўзгаришлар юзасидан батафсил тушунтириш бериш мақсадида ўтказилди.

Семинар давомида:

2026-йилги мавсумдан бошлаб кучга кирадиган янги қоидалар ва регламентдаги ўзгаришлар;
Ҳакамлар томонидан қабул қилинадиган қарорлар мезонлари;
VAR билан боғлиқ тартиб ва процедуралар;
Қўполлик, қўл билан ўйнаш, офсайд ва интизомий жазолар бўйича янгиланган талқинлар;
Техник ҳудуд маданияти ва мураббийлар штаби учун белгиланган талаблар бўйича батафсил тақдимот ва амалий мисоллар орқали тушунтиришлар берилди.

Инструкторлар ўйин давомида юзага келиши мумкин бўлган турли вазиятларни видеолавҳалар орқали таҳлил қилиб, футболчилар ва мураббийларга янги мавсумда ҳакамлар қандай мезон асосида қарор қабул қилишини аниқ мисоллар билан кўрсатиб берди.

Мазкур семинар янги мавсум олдидан клуб вакиллари билан очиқ мулоқот ўрнатиш, баҳсли вазиятлар сонини камайтириш ва ўйин сифатига оширишга хизмат қилади.

Суперлиганинг 2026-йилги мавсуми олдидан бундай тушунтириш ишлари барча жамоалар учун ташкил қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг