Стол тенниси бўйича U-17 Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Беллашувларда спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Жорий йилнинг 17–22 октябр кунлари Яккасарой туманида жойлашган Ўзбекистон стол тенниси федерацияси марказий спорт залида 17 ёшгача бўлган ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувларда спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳар Муқаддасова иштирок этиб, ғолибларга медаллар, эсдалик совғалар ҳамда кубоглар топширилди.
Мусобақа натижалари қуйидагича:
Қизлар баҳси:
1-ўрин — Тошкент вилоят
2-ўрин — Андижон ОПСТТМ
3-ўрин — Андижон вилояти
3-ўрин — Хоразм вилояти
Ўғил болалар баҳси:
1-ўрин — Тошкент вилояти
2-ўрин —Фарғона вилояти
3-ўрин — Бухоро вилояти
3-ўрин — Нукус ОПСТТМ
Розикжон Султонмуродов
Журналист