Sportico нашри тарихдаги энг кўп даромад топган спортчилар рўйхатини эълон қилди
Нуфузли Sportico нашри барча замонларнинг энг юқори маош олган спортчилари рўйхатини эълон қилди. Рейтингни тузишда спортчиларнинг мукофот пуллари ва маошлари билан бирга, реклама шартномалари ҳамда бизнесдан тушган даромадлари ҳам инобатга олинган. Барча рақамлар инфляция даражасига мос равишда ҳисобланган.
Тарихдаги энг кўп пул топган 10 нафар спортчи:
1. Майкл Жордан (баскетбол) — 4,15 миллиард доллар
2. Тайгер Вудс (голф) — 2,79 миллиард доллар
3. Криштиану Роналду (футбол) — 2,23 миллиард доллар
4. Леброн Жеймс (баскетбол) — 1,88 миллиард доллар
5. Лионел Месси (футбол) — 1,85 миллиард доллар
6. Арнолд Палмер (гольф) — 1,82 миллиард доллар
7. Жек Никлаус (голф) — 1,75 миллиард доллар
8. Дэвид Бекхэм (футбол) — 1,61 миллиард доллар
9. Рожер Федерер (теннис) — 1,59 миллиард доллар
10. Флойд Мейвезер (бокс) — 1,52 миллиард доллар