Спорт вакиллари Олимпия шаҳарчаси билан танишди
30 нафардан ортиқ тингловчилар спорт обектлари билан яқиндан кузатишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бир гуруҳ фаоллари Олимпия шаҳарчаси билан яқиндан танишди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан федерациянинг кадрлари ва фаоллари учун ташкил этилган ўқув жараёнларига республикамизнинг Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан келган 30 нафардан ортиқ тингловчилар Тошкент шаҳрида бунёд этилган Олимпия шаҳарчаси ва бу ерда жойлашган спорт обектлари билан яқиндан танишди.
Меҳмонлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган мазкур спорт иншооти мамлакатимиз спорти ривожида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист