locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

Спорт федерацияларнинг ижроқўм аъзолигига сайлаш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Иқтисодиёт ва молия ҳамда Спорт вазирликлари, шунингдек, MOQ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбар ва мутахассислари иштирокида спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш ва рақобат муҳитини шакллантириш каби масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда спорт соҳасини барқарор ривожлантириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланишда хусусий секторни жалб этиш, ҳомийлик кўмакларини кўрсатиш ташаббусида бўлган тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга турли имтиёзлар бериш, ташаббускор тадбиркорларни спорт федерацияларнинг ижроқўм аъзолигига сайлаш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида 2026-йилда федерация ва ассоциациялар фаолиятини, шунингдек, миллий терма жамоаларимизни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Томонлар спортчиларнинг тайёргарлик жараёнини янада такомиллаштириш, халқаро мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш учун зарур шарт-шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидладилар.

Якунда спорт соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш орқали замонавий менежмент ва рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда спорт соҳасига ажратиладиган маблағларнинг манзилли ва шаффоф йўналтирилишини таъминлаш, вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг