Спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Шу билан бирга, спортга ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва шаффоф йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкилотлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу мавзуга оид мутасадди идоралар раҳбар ва вакиллари иштирокида навбатдаги ишчи йиғилиш ўтказилди. Мулоқот давомида янги механизмлар орқали замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташаббускор тадбиркорларнинг спорт соҳасидаги мувофиқлаштирувчи органлар фаолиятида иштирокини таъминлаш ҳамда мазкур жараённи қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, спортга ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва шаффоф йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкилотлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор