Спорт федерацияларининг Олимпия шаҳарчасидаги жойлашуви муҳокама қилинди
Йиғилишда турли мансабдор шахслар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Спорт вазирлигининг Олимпия шаҳарчасида жойлашган янги биносида мажмуанинг имкониятларидан максимал фойдаланиш, хусусан, федерация ва ассоциацияларнинг у ердаги жойлашуви масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахмонов, Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти федерациялар масъуллари билан мазкур масалаларни атрофлича муҳокама қилишди.
Йиғилишда Олимпия шаҳарчасидаги янги спорт обектлари ва спорт базаларига кўчиш ишларини тезлаштириш ва режалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, бу жараён билан боғлиқ масалалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари кўриб чиқилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист