locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спорт федерациялари ва ассоциациялари ходимлари учун антидопинг бўйича семинар ташкил этилди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Спорт федерациялари ва ассоциациялари ходимлари учун антидопинг бўйича семинар ташкил этилди
PHOTO: Telegram

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида “Антидопинг маъмуриятчилиги ва бошқарув тизими (ADAMS) ҳамда натижаларни бошқариш жараёни – долзарб муаммолар ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир спорт федерациялари ва ассоциацияларида фаолият юритаётган ходимларнинг антидопинг соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда Спорт вазири Адҳам Икромов, вазир ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиқов ҳамда спорт федерациялари ва ассоциацияларининг мураббийлари, спорт шифокорлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси бош котиби Алохўжа Шадиҳўжаев ҳам қатнашди.

Семинар давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан ADAMS тизимидан фойдаланишда йўл қўйилаётган энг кўп учрайдиган хатоликлар, уларнинг оқибатлари, шунингдек, натижаларни бошқариш жараёнида спортчилар ва уларнинг вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, терапевтик истисноларни қўллаш мезонлари, мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечимлари юзасидан маърузалар тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида федерация ва ассоциациялар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан батафсил жавоблар олдилар ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Семинар антидопинг сиёсати самарали амалга ошириш ва спортда ҳалоллик принципларини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг