locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Содиқжон Абдуллаев ўқ отиш спорт тури бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Жаҳон кубогида 26 та давлатдан 284 та тажрибали спортчилар иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Содиқжон Абдуллаев ўқ отиш спорт тури бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 19–27-апрел кунлари Қоҳира шаҳри (Миср)да ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада ўқ отиш бўйича 12 нафар (2 нафар тренер, 10 нафар спортчи) делегация аъзолари иштирок этмоқда. Жаҳон кубогининг илк кунида ўқ отиш спорт турининг 10 метрга тўппончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда миллий терма жамоа аъзоси Содиқжон Абдуллаев кумуш медални қўлга киритди.

Маълумот учун, жаҳон кубогида 26 та давлатдан 284 та тажрибали спортчилар иштирок этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг