Слаломда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бошланди
50 дан ортиқ давлатдан 300 нафардан зиёд энг кучли спортчилар мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: RCF UZbekistan
20–25-июль кунлари АҚШнинг Оклахома Сити шаҳридаги RIVERSPORT OKC мажмуасида слаломда эшкак эшиш бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд энг кучли спортчилар ушбу нуфузли мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам АҚШнинг Оклахома Сити шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини муваффақиятли якунлаб, жаҳон биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Миллий терма жамоамиз таркиби:
Анвар Клевлеев
Павел Эйгел
Розикжон Султонмуродов
Журналист