locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сирдарёлик ёшларга спорт жиҳозлари ва спорт формалари топширилди

558 дона спорт формалари спортчилар ва мураббийлар фойдаланиши учун берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сирдарёлик ёшларга спорт жиҳозлари ва спорт формалари топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда мураббийлар ва спортчилар учун машғулот жараёнларида қулай шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё вилояти, Ховос тумани 1- ва 2-сонли спорт мактабларига замонавий спорт жиҳозлари ва спорт формалари ажратиб берилди.

Тадбир давомида жамоавий ва якка кураш спорт турлари, жумладан волейбол, футбол, баскетбол, гандбол, бокс, кураш, таэквондо каби спорт йўналишлари учун зарур бўлган анжомлар спорт мактаблари ихтиёрига топширилди.

Хусусан, 12 номдаги жами 844 дона спорт жиҳозлари ҳамда 2 номдаги 558 дона спорт формалари спортчилар ва мураббийлар фойдаланиши учун берилди. Ушбу жиҳозлар машғулотлар сифатини ошириш, спортчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг