Сирдарёда \"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари\" мусобақаларининг минтақавий босқичи давом этмоқда
Ширин шаҳар спорт мактабида Президентимизнинг ташаббуси билан бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг стол тенниси бўйича минтақавий баҳслари бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида Ширин шаҳар ҳокими Ниёз Хазратқулов, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Сухроб Тавбоев, Стол тенниси федерацияси халқаро бўлими мутахассиси Акбар Жуманов, Стол тенниси федерацияси етакчи мутахассиси Умидбек Дўсчанов ҳамда ёш спортчи ва мураббийлар иштирок этди.
Мусобақанинг якунида ғолиб ва совриндор спортчилар тантанали тарзда медал, диплом ҳамда спорт формалари билан тақдирландилар ҳамда "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.