Silk Way Namangan: Велотрек мусобақаси ёрқин пойгалар ва медаллар учун кураш билан бошланди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: sports.uz
Наманганда 2025 йилнинг 7 май куни “Silk Way Namangan” халқаро трек велоспорти турнирига старт берилди. Мусобақа 10 майга қадар давом этади ва UCI’нинг расмий тақвимига киритилган.
Турнир дастурига бир қанча йўналишлардаги пойгалар киритилган. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади. Бу мусобақа нафақат ёрқин таассуротлар улашиши, балки халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
Ҳозирча турнир ғолиблари ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган. Мусобақа якунланганидан сўнг натижалар эълон қилинади.