locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Швейцариянинг Нотвилл шаҳарчасида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ниҳоясига етди

Пара енгил атлетикачиларимиз Нотвилл Гран-присини 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, умумий ҳисобда 19 та медаль билан якунига етказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Швейцариянинг Нотвилл шаҳарчасида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ниҳоясига етди
Photo: Para Olimpiyada

Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди

Швейцариянинг Нотвилл шаҳарчасида пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ниҳоясига етди. Уч кун давом этган беллашувларда дунёнинг 58 та мамлакатида 450 нафар атлетлар, хусусан, юртдошларимиз ҳам баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

Олтин:
Бобур Омонўв (F41 класи, ядро улоқтириш)
Қудратуллохон Маъруфхўжаев (F37 класи, ядро улоқтириш).

Кумуш:
Анора Суфиева (T47 класи, узунликка сакраш).

Бронза:
Ёқутхон Холбекова (T12 класи, найза улоқтириш)
Баротжон Бахтиёров (T36 класи, ядро улоқтириш).

Шундай қилиб, пара енгил атлетикачиларимиз Нотвилл Гран-присини 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, умумий ҳисобда 19 та медаль билан якунлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг