Шоҳиста Шоназарова — Ўзбекистон тарихидаги илк аёл жаҳон чемпиони
U17 жаҳон чемпионатида юртдошимиз рақибларига бирор балл бермасдан олтин медални қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Грециянинг Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон спорт тарихида янги саҳифа очилди. Аёллар курашида илк бор ҳамюртимиз жаҳон чемпиони бўлди.
Бу ютуққа -40 кг вазн тоифасида баҳс юритган Шоҳиста Шоназарова эришди. У чорак финалда Германия, ярим финалда эса АҚШ вакилларини бирорта балл бермасдан мағлуб этди. Финалда япониялик рақибини ҳам 11:0 ҳисобида таслим этиб, муносиб тарзда олтин медални қўлга киритди.
Бакрадзе Иман
Редактор