Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев финал баҳсларида барчадан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллашди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида Академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги II босқичи ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Akademik eshkak eshish
Пловдивдан хушхабар.
Академик эшкак эшиш бўйича Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кубоги II босқичида икки кишилик экипаж вакиллари Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев финал баҳсларида барчадан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллашди!
1-ўрин. Шаҳзод Нурматов / Собиржон Сафаролиев — Ўзбекистон
2-ўрин. Сесар Амарис / Хосе Гуипе — Венесуэла
3-ўрин. Зия Маммадзада / Нурлан Пашаев — Озарбайжон
Баракалла, чемпионлар! Янги зафарлар ва ёрқин ғалабалар давомли бўлсин!