Шаҳрам Аҳадов Синдао Гран-присида кумуш медалга сазовор бўлди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Хитойнинг Синдао шаҳрида ташкил этилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳрам Аҳадов кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз саралашда Финляндия, Қозоғистон, Туркия, БАА вакилларини мағлуб этди. Бироқ финалда жаҳон чемпионатларининг 3 карра совриндори, японлик Тацуки Ишихарага имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист