locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шара Буллет UFC Боку турнирида Мишел Перейрани мағлуб этди

Тўқнашув тўлиқ давом этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Россиялик UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов, яъни Шара Буллет, Боку шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 280 турнирида муҳим ғалабага эришди.

Магомедов бразилиялик тажрибали жангчи Мишел Перейрага қарши октагонга кўтарилди. Уч раунд давом этган баҳс якунида ҳакамлар бир овоздан Шара Буллетнинг ғалабасини эълон қилди.

Жанг натижаси ҳакамлар ҳисобига кўра 29-28, 29-28, 29-28 кўринишида Магомедов фойдасига ҳал бўлди.

Бу ғалаба Шарабутдин Магомедов учун кетма-кет иккинчи муваффақият бўлди. Ҳозирда унинг UFC’даги кўрсаткичи 6 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил қилмоқда.

Мишел Перейра эса сўнгги бешта жангидан фақат биттасида ғалаба қозонган. Боку турниридаги мағлубият бразилиялик жангчи учун яна бир омадсиз натижа бўлди.

Шу тариқа Шара Буллет UFC’даги мавқеини мустаҳкамлаб, ўрта вазн тоифасида ўзини хавфли жангчилардан бири сифатида кўрсатишда давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг