locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахсий рекордини янгилаган Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида бронза медалига эга чиқди

Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Шахсий рекордини янгилаган Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида бронза медалига эга чиқди
ФОТО: Olympic.uz

Корея Республикасининг Гуми шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга сазовор бўлди.

Бугун аёллар ўртасида кечган 400 метрга югуриш баҳсида ҳамюртимиз Жонбиби Ҳукмова бронза медалига эга бўлди.

Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз финалда 52.79 сония қайд этиб, учинчи бўлиб маррага етди. Қайд этиш жоиз, шу натижа билан Ҳукмова шахсий рекордини ҳам янгилашга эришди.

400 метр, Осиё чемпионати
Накано Мацуmото (Япония) – 52.17
Рупал Рупал (Ҳиндистон) – 52.68
Жонбиби Ҳукмова (Ўзбекистон) – 52.79

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг