Шахмат. Ўзбекистон шахмати ривожига муносиб ҳисса қўшганлар ҳам тантанали равишда тақдирланди
Матбуот анжуманида наfaқат йил давомида амалга оширилган ишлар ва янги режалар тақдим этилди, балки Ўзбекистон шахмати ривожига муносиб ҳисса қўшганлар ҳам тантанали равишда тақдирланди.
Йилнинг энг яхши шахматчиси — Жавоҳир Синдаров
Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси — Умида Омонова
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (12 ёшгача, ўғил бола) — Нематиллахонов Нурмуҳаммад
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (12 ёшгача, қиз бола) — Хусниддинова Хуснура
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (20 ёшгача, қиз бола) — Хамдамова Афруза
Йилнинг энг яхши ёш шахматчиси (20 ёшгача, ўғил бола) — Мўҳиддин Мадаминов
Пара ва фахрий шахматчилар:
Йилнинг энг яхши эркак пара шахматчиси — Шоюсупов Марсел
Йилнинг энг яхши аёл пара шахматчиси — Какишева Селби
Йилнинг энг яхши фахрий шахматчиси — Ўктам Шералиев
Ҳакамлар ва мутахассислар:
Йилнинг энг яхши шахмат ҳаками — Комилжон Азизов
Йилнинг энг яхши шахмат таҳлилчиси — Улуғбек Тиллаев
Йилнинг энг яхши шахмат шарҳловчиси — Антон Ким
Махсус ва фахрий мукофотлар:
Йилнинг энг ёрқин шахмат партияси — Нодирбек Абдусатторов
Шахмат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун — Сергей Пинчук
Тадбир якунида барча ғолиблар тантанали равишда тақдирланиб, уларнинг ютуқлари Ўзбекистон шахматининг бугуни ва келажаги учун муҳим пойдевор экани алоҳида эътироф этилди.