Шахмат. Умида Омонова — Осиё чемпионати бронза медали соҳибаси
28–30-июль кунлари Гонконгда рапид ва блиц бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Умида Омонова — Осиё чемпионати бронза медали соҳибаси!
28–30-июль кунлари Гонконгда рапид ва блиц бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. 14 давлатдан 178 нафар шахматчи қатнашган нуфузли турнирда терма жамоамиз шарафини 3 нафар вакилимиз ҳимоя қилди.
Блиц: Умида Омонова 9,5 очко жамғариб, бронза медалини қўлга киритди. Афруза Ҳамдамова эса мусобақани 4-ўринда якунлади.
Рапид: Умида Омонова 7,5 очко билан 5-поғонадан жой олди.
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига 46 кун қолди
Иброҳим Жалолов
Редактор