Шахмат. Тошкент “Ал-Беруний” III халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилади
Мусобақа Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Халқаро шахмат академиясида ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Жорий йилнинг, 12–22-феврал кунлари Тошкент шаҳрида “Ал-Беруний” III халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Умумий мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Мусобақа Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Халқаро шахмат академиясида ташкил этилади.
Турнир FIDE қоидалари асосида “Masters”, “Challengers”, “Futures” ва “OPEN” гуруҳларида ўтказилади ҳамда маҳаллий ва хорижий шахматчилар иштирок этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор