Шахмат Олимпиадасининг илк куниёқ 10 000 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий меҳмон Экспо марказларига ташриф буюрди
Бир вақтнинг ўзида 46-ФИДЕ Шахмат Олимпиадаси, ФИДЕ Конгресси ва Шахмат Параолимпиадаси ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Шахмат Олимпиадасининг илк куниёқ 10 000 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий меҳмон Экспо марказларига ташриф буюрди.
Бир вақтнинг ўзида 46-ФИДЕ Шахмат Олимпиадаси, ФИДЕ Конгресси ва Шахмат Параолимпиадаси ўтказилмоқда. Олимпиадада 202 та давлатдан 2 000 дан ортиқ шахматчи, Параолимпиадада эса 35 та давлат вакиллари иштирок этмоқда.
Бундай йирик тадбир учун учта йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Минглаб волонтёрлар, давлат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар меҳмонларга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон 46-ФИДЕ Шахмат Олимпиадасининг муваффақиятли ўтиши учун бор куч ва масъулият билан хизмат қилмоқда.