locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, чемпионлик йўлида муҳим қадам ташлади

Турнир пешқадамларининг ўзаро баҳсида вакилларимиз кучли рақибга қарши ишончли ўйин намойиш этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой устидан 3:1 ҳисобида муҳим ғалабага эришди. Турнир пешқадамларининг ўзаро баҳсида вакилларимиз кучли рақибга қарши ишончли ўйин намойиш этди.

Жамоамиз сафида Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ўз партияларини ғалаба билан якунлади. Жавоҳир Синдоров ҳамда Муҳиддин Мадаминов эса рақиблари билан дуранг қайд этиб, Ўзбекистоннинг умумий ғалабасини таъминлади.

Хитой устидан қўлга киритилган ушбу натижа Ўзбекистоннинг олтин медаллар учун курашдаги ўрнини янада мустаҳкамлади. Жамоамиз турнирда кетма-кет еттинчи ғалабасини қайд этиб, ҳал қилувчи турлар олдидан муҳим устунликка эга бўлди.

Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 15–27-сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон 14 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг