locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов: “Умид қиламанки, бу фақат бошланиши”

Прага шахмат фестивали Мастерс гуруҳи ғолиби Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов: “Умид қиламанки, бу фақат бошланиши”
photo: Chess Uzbekistan

Прага шахмат фестивали Мастерс гуруҳи ғолиби Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Гроссмейстер турнирни мағлубиятсиз якунлаб, 3 та ғалаба қайд этди. У айрим партияларда ҳатто кўпроқ очко олиш имконияти ҳам бўлганини таъкидлади (масалан, Винсентга қарши баҳсда).

Сўнгги турдаги партия ҳақида эса Абдусатторов шундай деди:

“Бугун бошиданоқ дуранг ўйнашни режа қилгандим. Агар Йорден қора донада Парҳамга қарши ғалаба қозонганида, тай-брейк бўларди. Агар буни уддалай олса, тай-брейк ҳам жуда қизғин ўтарди.”

Нодирбекнинг сўзларига кўра, турнирнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири 8-турдаги Давид Наварага қарши ғалаба бўлган. Айна шу натижадан кейин турнирдаги вазият деярли ҳал бўлган.

Ҳозирда Абдусатторов live рейтингда 2780 кўрсаткич билан дунё рейтингда 4-ўринга кўтарилди. Бироқ шахматчи рейтингга ортиқча эътибор қаратмаслигини айтди.

“Мен рейтинг ҳақида кўп ўйламасликка ҳаракат қиламан. Энг муҳими — барқарорлик. Карлсен ва Каруана узоқ вақтдан буён юқори даражада ўйнаб келаётгани ҳам айнан шунинг натижасидир.”

Шунингдек, Нодирбек турнир давомида отасининг ёнида бўлгани унга алоҳида мотивация берганини ҳам таъкидлади.

2026 йил режалари ҳақида гапирар экан, Абдусатторов учун энг муҳим мусобақалардан бири Ўзбекистонда ўтадиган Шахмат Олимпиадаси бўлишини айтди.

“Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Умид қиламанки, бу фақат бошланиши ва келажакда ҳам шу йўсинда давом этади.”

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига 192 кун қолди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг