locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Икки нафар ҳамюртимиз дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси орасида

Кипрда старт олган Номзодлар турнирининг 1-турида Жавоҳир Синдаров Андрей Есипенко устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Икки нафар ҳамюртимиз дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси орасида
photo: Chess Uzbekistan

Кипрда старт олган Номзодлар турнирининг 1-турида Жавоҳир Синдаров Андрей Есипенко устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Жавоҳирга нафақат турнирдаги илк очкони, балки жаҳон рейтингида ҳам катта сакрашни тақдим этди.

photo: chess Uzbekistan

Айнан ушбу натижа эвазига Жавоҳир Синдаров жонли рейтингда дунёнинг ТОП-10 талигига кирди! Шу тариқа, шахмат тарихимизда иккинчи марта бир вақтнинг ўзида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи дунё ўнлигидан жой олди: Нодирбек Абдусатторов (4-ўрин) ва Жавоҳир Синдаров (10-ўрин).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг