Шахмат. Dragon Chilling 2026-йилги Rapid бўйича жамоавий Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
Гонконгда бўлиб ўтган рапид бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Chess Uzbekistan
Гонконгда бўлиб ўтган рапид бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Кутилмаганда Хитойнинг Dragon Chilling жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалларни қўлга киритди.
Собиқ жаҳон чемпиони Дин Лижэн бошчилигидаги Хитой жамоаси турнир якунига кўра 18 очко жамғарди. Ҳиндистоннинг Team MGD1 (Аржун Эригайси) ва Hexamind Chess Team (Алиризо Ферузжа) жамоалари ҳам худди шунча очко тўплашганига қарамай, Dragon Chilling қўшимча кўрсаткичлар эвазига уларни ортда қолдириб, чемпионликни нишонлади.
Маълумот ўрнида: Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси эса турнирни 15 очко билан 7-ўринда якунлади.