Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Муросасиз баҳслар якунида мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Тошкент шаҳрида кар ва заиф эшитувчи катталар ҳамда ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар ўртасида кечган қизғин ва муросасиз баҳслар якунида мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Тақдирлаш маросимида мусобақанинг классик йўналиши ғолиб ва совриндорлари 5 000 000, 4 000 000, 3 000 000 сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист