Шахмат бўйича мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионати учун саралаш мусобақаси ўтказилади
1-ўринни эгаллаган жамоа мактаб жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Шу йилнинг, 4–6-март кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича мактаб жамоалари ўртасида Осиё чемпионати учун саралаш мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақа 2026-йилда мактаб жамоалари ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этувчи жамоани аниқлаш ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида шахматни янада оммалаштириш мақсадида ўтказилади.
Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни эгаллаган жамоа 2026-йилги мактаб жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист