Шахмат бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади
Мусобақанинг ёпилиш маросими 20-октябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
2026-йил 15–20-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида 50 ёшдан юқори бўлган эркак ва аёл шахматчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақа Халқаро шахмат академиясида ўтказилади.
Мусобақа FIDE қоидалари асосида, швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа вақт берилади ва биринчи юришдан бошлаб ҳар бир юришга 30 сониядан қўшилади.
Мусобақа 2026-йил 16-октябрь куни соат 09:30 да очилиш маросими билан бошланади. 1-тур соат 10:00 да ўтказилади. Мусобақанинг ёпилиш маросими 20-октябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади.
Мусобақа ғолиблари тўпланган очколар асосида аниқланади. 65 ёшдан юқори бўлган эркак ва аёл шахматчилар орасида ҳам алоҳида тақдирлаш маросими ўтказилади.