locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Афруза Ҳамдамова Олмотада ғолиба бўлиб, жаҳон кубогига йўлланма олди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Афруза Ҳамдамова Олмотада ғолиба бўлиб, жаҳон кубогига йўлланма олди
PHOTO: Telegram

Шахматчимиз Афруза Ҳамдамова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган 3.4 ҳудудий Осиё чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, жорий йилнинг 5–29 июл кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИДЕ жаҳон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳамдамова мазкур турнирнинг 9 туридан 6 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этиб, жами 7.5 очко тўплади ва рейтингини 17.6 баллга яхшилади.

Бўлажак баҳсларда ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамовага Грузиядаги жаҳон кубогида омад тилаб қоламиз

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг