Шахмат. 12 ёшли Сарвиноз тарихни янгилади!
Иқтидорли шахматчимиз Сарвиноз Бегмуратова бугун барча ўзбекистонликларга унутилмас ғурур онларини ҳадя этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Иқтидорли шахматчимиз Сарвиноз Бегмуратова бугун барча ўзбекистонликларга унутилмас ғурур онларини ҳадя этди. У атиги 12 ёшида FIDE аёллар ўртасидаги спорт устаси унвонига лойиқ кўрилди!
Сарвиноз Ўзбекистон шахмати тарихида бу даражага эришган энг ёш қиз сифатида тарих зарвараларига кирди. Олтинчи синф ўқувчиси бўлган қизалоқ бугун дунё шахмат гигантлари билан бир сафда эътироф этилмоқда!
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор