Сергей Ростовцев Словакиядаги турнирда 3 та медални қўлга киритди
Ҳамюртимиз биринчи босқич доирасидаги “scratch” дастурида олтин медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Сергей Ростовцев Словакиядаги турнирда 3 та медални қўлга киритди
7-9 август кунлари Словакиянинг Прешов шаҳрида велотрек бўйича икки босқичдан иборат “GP Slovak Cycling Federation” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовцев 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз биринчи босқич доирасидаги “scratch” дастурида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, “elimination” йўналишида ҳар икки ҳам шоҳсупадан жой олиб, кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Иброҳим Жалолов
Редактор