Себастян Фундора WBO камарини Тим Цзю билан реванш учун рад этди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com Себастян Фундора
Жаҳоннинг биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги WBC ва WBO чемпиони Себастян Фундора WBO камарини мажбурий ҳимоя қилишдан бош тортди. У пуэрторикалик Ксандер Зайасга қарши жанг ўрнига Тим Цзю билан реваншни мақсад қилган.
Фундоранинг промоутери Сэмпсон Левковичнинг сўзларига кўра, реванш жанг 19 июл куни Лас-Вегасда ўтказилиши мумкин: «Бу жангни ҳамма кўришни истайди. Қон тўкилади. Биз бу жангни 19 июл куни Лас-Вегасда ташкиллаштиришимиз мумкин», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Фундора ва Цзю ўртасидаги биринчи жанг 2024 йил март ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда Фундора очколар бўйича ғалаба қозонган ва Цзюнинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини қайд этган.