Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда
Шу кунларда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
13-16-май кунлари Хитой давлатининг Сияси шаҳридаги Гуйчжоу провинциясида слаломда эшкак эшиш бўйича 15-Осиё чемпионати ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу муҳим стартда 6 нафар спортчимизнинг юртимиз шарафини ҳимоя қилиши режалаштирилган. Мазкур чемпионат йилнинг энг йирик қитъа миқёсидаги мусобақаларидан бири бўлиб, унда Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон, Япония, Жанубий Корея, Тайбей, Ҳиндистон терма жамоалари қаторида Осиёнинг энг кучли спортчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби:
Анвар Клевлеев
Шерзод Қурбаналиев
Ибрагим Насиржанов
Павел Эйгел
Жанибек Темирғалиев
Самандар Сайдуллаев
Мураббийлар:
Самуэль Обрадор Хернанз
Павел Смирнов