Самарқандда Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Uzbekistan Judo Tour туркуми мусобақаларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилмоқда.
Самарқанд Uzbekistan Judo Tour турнири -66, -81, +90 ва -63 кг вазн тоифаларида ташкил этилмоқда. Унда Анваржон Иброҳимов, Артём Штурбабин, Мухриддин Тиловов, Асадбек Мисиров, Шукуржон Аминова, Севинч Исоқова сингари терма жамоага номзод дзюдочилар баҳсларга киришди.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади ва беллашувларнинг муросасиз ўтишига хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист