locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанд шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти таҳлил қилинди

Учрашувлар давомида расмийлар спорт мактабларида таҳсил олаётган ёшлар ва уларнинг мураббийлари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари ҳамда таклифларини тингладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанд шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти таҳлил қилинди
photo: og'ir atletika

Самарқанд шаҳридаги спорт мактабларининг фаолияти таҳлил қилинди

Ишчи гуруҳ аъзоларининг Самарқанд шаҳрига ташрифи доирасидаги кейинги манзили яккакўраш турларига ихтисослашган спорт мактаби, “Локомотив” оғир атлетика зали ҳамда шаҳардики 2-сонли спорт мактаби бўлди.

Масъуллар ушбу спорт масканларида машғулотларнинг ташкил этилиш даражаси, шуғулланувчилар учун яратилган тиббий шароитлар ҳамда биноларнинг техник ҳолатини яқиндан кўздан кечирдилар, спорт курашлари бўйича ташкил этилаётган “Ҳоким Олимпиадаси” баҳсларини кузатишди.

Шунингдек, муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, ёш спортчиларнинг маҳаллий ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши учун қўшимча имкониятлар яратиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида расмийлар спорт мактабларида таҳсил олаётган ёшлар ва уларнинг мураббийлари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари ҳамда таклифларини тингладилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг