Самарқанд мезбонлигидаги «CAVA Men’s and Women’s Universiade Games – 2026» мусобақаси якунланди
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассотсиацияси томонидан ташкил этилган CAVA Men’s and Women’s Universiade Games – 2026 халқаро мусобақаси якунланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Хусен Тўхтаев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Нурманов иштирок этиб, ғолиб жамоаларни қўлга киритган ғалабаси билан табриклади. Самарқандда яна бир бор йирик спорт тадбири юксак савияда ташкил этилгани эътироф этилди.
Якуний натижалар:
Аёллар ўртасида:
СамДУ (УЗБ)
БухДУ (УЗБ)
Туркманистон (ТКМ)
Эркаклар ўртасида:
Туркманистон (ТКМ)
СамДПИ (УЗБ)
ХИУ (УЗБ)
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист