locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий дастурида бронза медалларини қўлга киритишди

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий дастурида бронза медалларини қўлга киритишди
Фото: Olympic.uz

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатида яна бир бронза медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида жамоавий сабля дастурида қатнашган юртдошларимиз ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни беришди ва бронза медаллари билан тақдирланишди. Мусобақада Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ҳамда Аякўз Жумамуротова юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида Осиё қиличбозлик конфедерацияси томонидан 2024/2025-йилги мавсум лауреатлари ҳам тақдирланишди. Унда ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова шпага дастуридаги энг яхши ҳакам деб топилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг